Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Икром Алибоев ярим финалда. Унинг фантастик голи ОФК сўровномасида ғолиб бўла оладими?

Икром Алибоев ярим финалда. Унинг фантастик голи ОФК сўровномасида ғолиб бўла оладими?

Фото: «the-afc.com»

Осиё Футбол Конфедерацияси сайтида Чемпионлар лигаси тарихидаги энг чиройли голни аниқлаш бўйича сўровнома ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Икром Алибоевнинг голи сўровноманинг чорак финалида «Гуанчжоу Эвергранд» ярим ҳимоячиси Паулиньонинг голини катта фарқ билан ортда қолдирди.

Энди ярим финалда Икромга саудиялик футболчи Сауд Ҳарири рақиблик қилади. Гарчи, голнинг чиройлилиги борасида футболчимизда устунлик бўлса-да, Алибоевга бу «баҳс»да анча қийин бўлади. Чунки саудияликлар бундай сўровномаларда ўз ҳамюртларини яхши қўллаб-қувватлашади.

Сиз ҳам ушбу ҳавола орқали ҳамюртимизнинг «Ал-Ваҳда» дарвозасига майдон марказидан урган голини томоша қилишингиз ва унга овоз беришингиз мумкин.  

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг