Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Икки нафар қизи бор ҳамшира аёлни уриб судрашгани» видеосига изоҳ берилди

«Икки нафар қизи бор ҳамшира аёлни уриб судрашгани» видеосига изоҳ берилди

Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда «2 нафар қизи бор ҳамшира аёлни уриб судрашгани акс этган видео тарқалди» сарлавҳаси остида тарқалган ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ томонидан маълумот берилди.

Тасвирлардаги ҳодиса 2021 йил 5 февраль куни Пастдарғом туманида содир бўлган.

Келишмовчилик туманнинг «Боғишамол» маҳалласида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқаро Х.Д. ҳамда унинг «А.Навоий» МФЙдаги уйида ижарада яшаб келаётган, 1983 йилда туғилган Б.С.лар ўртасида содир бўлган.

Фуқаро Х. ушбу уйни бошқа бир кишига сотганлиги сабабли, ижарачидан уйдан чиқишини сўраган. Б. эса ушбу хонадоннинг ижара пулини март ойига қадар тўлаб қўйганлигини, шу сабабли уйдан чиқмаслигини айтган.

Оқибатда жанжал юзага келган. Оқибатда фуқаро Б. тан жароҳатлари билан Пастдарғом тумани тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган.

Ҳолат юзасидан барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун Жиноят ишлари бўйича Пастдарғом туман судига тақдим этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг