Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИИВ вазири: «Энди эскичасига ишлаб бўлмайди. Кабинетда ўтириб буйруқбозлик қилиш замони ўтди»

ИИВ вазири: «Энди эскичасига ишлаб бўлмайди. Кабинетда ўтириб буйруқбозлик қилиш замони ўтди»

Фото: Ички ишлар вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов «Ҳуррият» газетасига интервью берди. Ушбу суҳбатда тизимдаги ислоҳотлар, ўзгаришларга юз тутаётган ИИВ ва ҳоказо масалалар ўрин эгаллаган. Вазир жумладан тизимдаги кадрлар масаласи, уларга қўйилаётган талабларга алоҳида тўхталган. 

«Энди эскичасига ишлаб бўлмайди. Кабинетда ўтириб буйруқбозлик қилиш замони ўтди. Раҳбар халқнинг ичида бўлиши, унинг дарду ташвишини яхши ўрганиши, ўз дарду ташвиши деб билиши лозим. Бу борада Юртбошимиздан ўрнак олишимиз керак. Бошқаларга «бошчилик қиламан» деган одам изланувчан, ташаббускор, талабчан бўлиши, кези келганда ғамхўрликни ҳам ўрнига қўйиши, соҳага инновацион ёндашиши, янгича фикрлаши лозим. Ана шу талабларга жавоб бера олмайдиган раҳбарлар билан «хайрлашяпмиз». Қолаверса, ёш кадрларга ишонч билдиряпмиз. Аммо ишни эплолмаса, уларни ҳам аяб ўтирмаймиз» дейди Пўлат Бобожонов.

Шунингдек, вазирнинг айтишича, жиноятчилик даражаси республика миқёсида камайиб бормоқда. Жорий йилнинг тўрт ойи давомида 12935 та жиноят иши тергов қилинган. Бу ўтган йилга нисбатан 2722 та, яъни 17,4 фоизга кам демакдир. Бундай натижага олиб борилган профилактик чора-тадбирлар туфайлиэришилди. Шундан 9414 та жиноят иши тамомланган, 6113 таси судга, жумладан ярашув қарорига асосан 870 та, амнистия актига асосан эса 41 та жиноят иши судга юборилган.

3301 та жиноят иши тугатилди. Тўхтатилган жиноят ишлари 616 тани ташкил этди. Фуқаролар, давлат, ташкилот ва муассасаларга етказилган зарарнинг 87,5 фоизи дастлабки тергов жараёнида қопланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг