Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИИВ: «Биометрик паспортни вақтинчалик яшаш жойидан олишнинг иложи йўқ...» (видео)

ИИВ: «Биометрик паспортни вақтинчалик яшаш жойидан олишнинг иложи йўқ...» (видео)

Ички ишлар вазирлиги вакиллари билан кечган матбуот анжуманида журналист Жамшид Ниёзов расмийларга «Нима учун фақат хорижга чиқиш паспортини вақтинчалик яшаш жойидан олиш мумкинлиги кўриб чиқиляпти? Нега биометрик паспорт учун буни тақдим этиб бўлмайди?» деган савол билан мурожаат қилди. 

ИИВ расмийси изоҳига кўра, биометрик паспортда ҳар бир шахснинг доимий яшаш манзили муҳри босилади. Айнан шу туфайли паспортни вақтинчалик яшаш манзилидан олишнинг иложи йўқ. 

Хорижга чиқиш ҳужжатида эса мазкур муҳр талаб қилинмайди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хорижга чиқиш паспортини вақтинчалик яшаш жойидан беришни жорий этиш кўриб чиқилаётгани маълум бўлган. 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг