Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИИББ тонировка расмийлаштиришда воситачилардан фойдаланмасликни маслаҳат берди

ИИББ тонировка расмийлаштиришда воситачилардан фойдаланмасликни маслаҳат берди

2 октябрь куни Мирзо-Улуғбек тумани прокуратурасига келиб тушган хабар келиб тушди.

Унга кўра, жорий йилнинг май ойида 46 ёшли Шавкат Р. 34 ёшли Абдурасул Н.нинг ишончига кириб, Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБда танишлари борлигини айтиб, автомобиль учун тонировкага рухсат ва «чиройли» давлат рақами олиб беришини ваъда қилган. Бунинг учун Шавкат Р. Абдурасул Н.дан 22 миллион сўм олган, аммо ўз ваъдасида турмасдан, пулларни эҳтиёжига сарфлаб юборган. Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси («Фирибгарлик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.

«Ҳурматли фуқаролар! Ишонувчанлигингиздан фойдаланмоқчи бўлган нотаниш одамлардан эҳтиёт бўлинг. Автомобиль ойналарининг тусини ўзгартириш учун рухсатномани ва давлат рақамини харид қилиш учун тегишли идораларга расман мурожаат қилинг» дейилади ИИББ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг