Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ички ишлар ходими пиёданинг ўлимига сабабчи бўлди. Унга чора кўриладими?» — Расмий муносабат

«Ички ишлар ходими пиёданинг ўлимига сабабчи бўлди. Унга чора кўриладими?» — Расмий муносабат

Фото: 24 Канал

2019 йилнинг 2 август куни ижтимоий тармоқларда «Ички ишлар ходими пиёданинг ўлимига сабабчи бўлди. Унга чора кўриладими?» сарлавҳаси билан тарқатилган хабар Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бериб ўтди.

«Ҳақиқатдан ҳам жорий йилнинг 20 июль куни соат 22:35ларда, 1985 йилда туғилган Б.З. отасига тегишли «Lacetti» русумли автомашинани миниб чиққан. У Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, «Хўжакент» маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудидан ўтувчи 4Р12 «Бектемир-Чорбоғ» автомобил қатнов йўлининг 72-км. бўйлаб, Бектемир йўналиши томондан Чорбоғ йўналиши томонга қараб бошқариб кетаётган бўлган. Ўша вақтда Б.З. ўз йўналишига нисбатан чап томондан, ўнг томонга ҳаракатланиб ўтаётган пиёдани, 1962 йилда туғилган С.Р.ни автомашинанинг олди томони билан уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган. Натижада С.Р. олган тан жароҳатлари билан ҳодиса жойида вафот этган.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бориш жараёнида, ҳайдовчи Б.З. Андижон вилоятида жойлашган ҳарбий қисмда ишлаши аниқланиб, тўпланган ҳужжатлар Бўстонлиқ туман прокуратурасига юборилди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ҳудудий ҳарбий прокуратура томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум бўлди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, айрим ижтимоий манбалар нотўғри хабарлар тарқатиб, Ўзбекистон Республикасининг «Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида»ги (11-модда, Ахборотнинг тўғрилиги учун жавобгарлик) ва «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида»ги (7-модда, Ахборотдан ҳамма эркин фойдаланиши мумкинлиги ва унинг ҳаққонийлиги) қонунларини бузиб фаолият олиб бормоқда. Бу билан ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини нотўғри маълумотлар билан таъминламоқдалар», — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг