Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ибратли оилаларга хорижга йўлланмалар берилди

Ибратли оилаларга хорижга йўлланмалар берилди

Фото: «Оила» маркази

Бугун, 22 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон банклар ассоциациясида «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази томонидан «Ибратли оила» республика кўрик-танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.  

«Ибратли оила» танловининг республика босқичига ҳудудлардан 14 та оиланинг ҳужжатлари тақдим этилди. Якунловчи босқичда ҳар бир вилоятдан келган ғолиб оилалар турли номинациялар бўйича тақдирландилар. Уларга «Оила»маркази ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг махсус диплом ва қимматбаҳо совғалари тақдим этилди.

1, 2, 3-учинчи ўринни олган ибратли оилаларга эса қимматбаҳо совғалар билан биргаликда Миср Араб республикасининг Шарм-Ал-Шайх шаҳрига икки кишилик саёҳат учун йўлланмалар топширилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг