Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Huawei» асосчиси: «Қанотларни ямаб», сўнг яна «учамиз»

«Huawei» асосчиси: «Қанотларни ямаб», сўнг яна «учамиз»

Фото: «Al Jazeera»

АҚШ ҳукумати таъсири остида Океанортининг йирик ахборот технологиялари компаниялари «Huawei» билан орани узаётгани ҳақида хабар бергандик. Энг қизиғи, «Huawei» раҳбарияти Хитой ҳукумати «жавоб зарбаси» беришига, масалан, «Apple» сиқувга олинишига қарши. «Huawei Technologies» асосчиси Жэнь Чжэнфэй бу ҳақда «Bloomberg» учун интервьюсида тўхталиб ўтди.

«Биринчидан, бундай бўлмайди. Иккинчидан, шундай бўлган тақдирда, мен биринчи бўлиб норозилик билдираман», — деди у.

«Huawei» бош директори таъкидлашича, «Apple» жаҳондаги етакчи компания, у бўлмаса мобил интернет ҳам бўлмасди..

«Нега устозимга қарши чиқишим керак. Ҳеч қачон бундай қилмайман», — таъкидлади Жэнь Чжэнфэй.

Бироқ у америкаликларнинг санкциялари «Huawei»нинг 5G технологиясини ривожлантиришда бошқалардан ортда қолиши учун етарли эканини ҳам яширмади.

«Самолётимизнинг қанотида тирқишлар бор экан, секинлашишимиз тайин. Биз секин, бошқалар тез учса, албатта ўтиб кетишади. Бироқ биз ямоқларни солиш билан бандмиз, қачон тирқишлар қолмаса яна тез учишни бошлаймиз», — деди «Huawei» етакчиси образли қилиб.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг