Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳокимларнинг ваколатлари қисқартирилади (видео)

Ҳокимларнинг ваколатлари қисқартирилади (видео)

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлиснинг Сенати ва Қонунчилик палатасига навбатдаги Мурожаатномасини тақдим этмоқда. Ушбу нуфузли анжуман Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтяпти.

Президент ҳокимларнинг ваколатига 300га яқин вазифа белгилангани ва уларнинг салкам ярими бевосита ҳокимнинг вазифасига алоқадор эмаслиги ёки бошқа идораларнинг ваколатларини такрорлашини қайд этди.

«Шу сабабдан, Олий мажлис Қонунчилик палатаси ва Адлия вазирлиги шу йилнинг биринчи ярим йиллигида ҳокимларнинг ваколатларини қайта кўриб чиқиб, уларга хос бўлмаган ҳамда бир-бирини такрорлайдиган функциялар тегишли органларга ўтказилишини таъминлаши лозим», деди Шавкат Мирзиёев.

Мурожаатнома давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг