Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳилола Умарова: «Ўқувчиларимиз мактаб давриданоқ фрилансер бўлиб ишлашлари мумкин» (видео)

Бугунги кунда замонавий ахборот-коммуникация технологиялари кундан кунга жадал ривожланиб, рақамли иқтисодиёт, яъни электронлаштирилган хизматларга талаб ошиб бормоқда. Ривожланган давлатларда бу тармоқнинг амалда барча жабҳаларни қамраб олгани мамлакатларнинг сиёсий-ижтимоий, иқтисодий соҳалари гуркираб ўсаётганида кўзга ташланмоқда.

Жорий йилнинг 8 июнь куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида ахборот технологиялари ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар ижроси бўйича тақдимот ўтказилди.

Унда соҳадаги мақсадларга замонавий дастурчилар тайёрлашни жадаллаштириш орқали эришиш мумкинлиги қайд этилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, иқтисодиёт кўрсаткичларининг ижобий ўсиши ахборот-коммуникация технологиялари соҳасига янгидан-янги инвестициялар киритилишига олиб келади. Энг муҳим инвестиция эса ёшлик давридан мустаҳкам билим ва малакали кўникмага эга кадрлар тайёрлашга катта эътибор қаратишдир…

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 14 сентябрдаги қарорига мувофиқ ташкил этилган ва 2019 йил янги инновацион бинога кўчиб ўтган Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб ўз зиммасига юкланган масъулиятни англаган ҳолда фаолият олиб бормоқда.

«Xabar.uz» сайти ходимларининг навбатдаги ташрифи ушбу маскан бўлди. Демак, бугунги суҳбатдошимиз ёш эканига қарамай, теран фикрловчи, кенг дунёқарашга эга, катта педагоглар жамоасини бирлаштириб, бошқарувчиликни яхши уддалаётган раҳбар – мактаб директори Ҳилола Умарова.

Суҳбат билан видео орқали танишишингиз мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг