Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиллари Клинтон фильмлар суратга олади

Ҳиллари Клинтон фильмлар суратга олади

Фото: Gage Skidmore

АҚШ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон қизи Челси билан шерикликда продюсерлик компанияси тузиш ҳаракатида юрибди. Бу ҳақда «Bloomberg» агентлиги ўз манбаларига асосланиб хабар берди.

Клинтон хоним сиёсатдан кетганидан сўнг Қўшма Штатлар маданияти ва жамиятини телевидение воситасида ўзгартиришни кўзлаган. Манбаларга кўра, компания «аёллар ҳақида аёллар» ҳикоя қилувчи фильмлар ва телекўрсатувларни суратга олади.

Ҳиллари Клинтон «The Woman's Hour» сериалига продюсерлик қилиш учун шартнома имзолаган. Сериалдаги продюсерлардан яна бири машҳур Стивен Спилберг ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг