Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гулнора Каримованинг адвокати: «Мижозимнинг аҳволи оғир. Қон босими баланд. Оёғи бинт билан боғланган»

Гулнора Каримованинг адвокати: «Мижозимнинг аҳволи оғир. Қон босими баланд. Оёғи бинт билан боғланган»

Фото: Адвокатнинг твиттер саҳифаси

Гулнора Каримованинг швейцариялик адвокати Грегуар Манжа твиттерида яна бир бор мижозининг аҳволи яхши эмаслиги ҳақида ёзди:

«Зангиотадан қайтяпман. Мижозимнинг аҳволи оғир. Қон босими баланд. Оёғи бинт билан боғланган. Ҳеч қандай тиббий ёрдам кўрсатилмаяпти. Ҳушидан кетиш ҳолатлари кўп кузатилган».

У ҳукуматдан мижозини бу тарзда ушлаб туришни бас қилишни сўраган.

Эслатиб ўтамиз, швецариялик адвокат аввалроқ ҳам бир неча бор «Twitter»да Гулнора Каримованинг соғлиғидан жиддий ташвишда эканлигини ёзганди, аммо Бош прокуратура бу баёнотларни рад этганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг