Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«GM Uzbekistan» телефон ва интернет орқали автомобиль сотиб олишни йўлга қўйди

«GM Uzbekistan» телефон ва интернет орқали автомобиль сотиб олишни йўлга қўйди

Фото: «GM Uzbekistan»

«Ўзавтосаноат» АЖ «GM Uzbekistan» автомобилларини онлайн харид қилиш бўйича «Uzavtosavdo» интернет ва мобиль платформасини ишга туширди. Бу ҳақда бугун, 7 ноябрь куни «Ўзавтосаноат» АЖ биносида бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Эндиликда исталган киши «Uzavtosavdo» мобиль иловасини телефонга юклаб олиб, автомобиль харид қилиш мумкин.

Янги илова билан автомобиль хариди осон ва тез амалга оширилади. «Uzavtosavdo» мобиль иловаси юклаб олинганидан сўнг, онлайн йўриқнома ёрдамида Ягона идентификациялаш тизимида (OneID) рўйхатдан ўтиш лозим.

Рўйхатдан ўтилгандан сўнг иловада дилерларда мавжуд автомобиллар рўйхати кўринади. Агар рўйхатда керакли автомобиль бўлмаса, буюртма автомат равишда заводга жўнатилади. Буюртмачи шартнома рақами ва автомобилнинг индивидуал VIN-рақамини олади.

Тўлов дастлаб банк картаси орқали танланган автомобиль қийматининг 3 фоизи миқдорида амалга оширилади (автомобиль харид қилишдан бош тортилганда 3 фоиз тўлов қайтарилмайди) Кейинчалик қолган сумма тўланади (бу ҳақда харидорга SMS-хабар юборилади).

Танланган автомобиль қийматининг 85 фоизи тўланганидан сўнг, қўшимча бонус сифатида автомобилни уйга бепул етказиб бериш хизматидан фойдаланиш мумкин бўлади.

Электрон имзога эга харидорлар автомобилни хорижда туриб ҳам илова орқали харид қилиш имконига эга бўладилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг