Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«GM Uzbekistan» «Tracker» ва «Lacetti-3» автомобилларини фоизсиз муддатли тўловга таклиф этмоқда

«GM Uzbekistan» «Tracker» ва «Lacetti-3» автомобилларини фоизсиз муддатли тўловга таклиф этмоқда

Фото:«GM Uzbekistan»

«GM Uzbekistan» «Tracker»ни 16 миллион чегирма билан фоизсиз 2 йил муддатли тўловга, «Lacetti-3» поз. автомобилини 1 йил муддатли тўловга харид қилишни таклиф этмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди. 

«GM Uzbekistan» компанияси барчани қутлуғ Рамазон ҳайити билан муборакбод этган ҳолда «Tracker Premier AT» автомобилини 16 миллион сўм чегирма билан 2 йил фоизсиз муддатли тўловга олишни таклиф қилади.

Бунинг учун харидор 128 млн сўм дастлабки тўловни амалга ошириб, қолган суммани 2 йил давомида фоизсиз бўлиб тўлаши мумкин бўлади.

Бундан ташқари, компания муддатли тўловга харид қилиш мумкин бўлган автомобиллар сонини яна биттага кўпайтирди.

Эндиликда «Chevrolet Lacetti» автомобилининг 3-позициясини ҳам бир йилга фоизсиз муддатли тўловга харид қилиш мумкин.

Бунинг учун харидор автомобилнинг 100 млн сўм дастлабки тўловини амалга ошириб, қолган 28 миллион сўмини бир йил давомида фоизсиз бўлиб тўлайди.

Айтиш жоизки, автомобилни 1 йил фоизсиз муддатли тўловга харид қилаётган харидор автомобилнинг молиявий хатардан 2% миқдорда, муддатли тўлов суммасининг 1% миқдорда суғурта бадалини тўлайди. Автомобилни 2 йил муддатли харид қилаётган харидор эса молиявий хатардан 3%, муддатли тўлов суммасидан 2% суғурта бадалини тўлайди.

Мазкур суғурта бадаллари мавжуд қарз миқдори ҳамда автомобилни бахтсиз ҳодисалардан суғурталашга хизмат қилади.

«Lacetti» автомобилини 10 июнга, «Tracker Premier AT» автомобилини эса 12 июнга қадар ушбу шартларда муддатли тўловга харид қилиш мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг