Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Германия прокуратураси «дизельгейт» бўйича айбловни эълон қилди

Германия прокуратураси «дизельгейт» бўйича айбловни эълон қилди

Фото: «Delo.ua»

Душанба, 15 апрель куни Германиянинг Брауншвейг шаҳри прокуратураси «дизель можароси» бўйича беш шахсга нисбатан айблов эълон қилинганини хабар берди. Улар орасида «Volkswagen»да раҳбарлик лавозимларида ишлаб келганлар, жумладан, автоконцерн собиқ раҳбари Мартин Винтеркорн бор.

Прокуратура пресс-релизида кўрсатилишича, бу шахслар «кўплаб қонун бузишлар», хусусан, «фирибгарликнинг ўта оғир шаклини содир этганлик, ҳалол рақобат тўғрисидаги қонунни бузиш»да айбланяпти.

Айбловга кўра, автоконцерннинг раҳбари 2014 йили ўнлаб миллион еврога ишлаб чиқилган «Volkswagen» автомобилларининг дастурий таъминоти тутун чиқиши муаммосини ҳал этишга эмас, балки дизель машиналар ажратаётган заҳарли газларнинг асл сабабини яширишга қаратилганидан хабардор бўлган.

Эслатиб ўтамиз, «дизельгейт» сабабли АҚШ ҳукумати 2015 йили «Volkswagen»га Америка бозоридаги ярим миллонта машинасини қайтариб олиш мажбуриятини юклаганди. Шундан сўнг концерн Қўшма Штатлар бозорида айрим турдаги машиналари сотувини қисман тўхтатишга мажбур бўлганди. Замонавий автосаноатнинг энг муваффақиятли менежерлардан саналган Мартин Винтеркорн ўша воқеалар сабаб истеъфога чиққанди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг