Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Генерал Паннинг ҳибсга олингани борасида маълумот йўқ» — Бош прокуратура

«Генерал Паннинг ҳибсга олингани борасида маълумот йўқ» — Бош прокуратура

Фото: «Uznews.uz»

Бугун интернет сайтларида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Муҳиддин Жўраев ҳамда ИИВ Қоровул қўшинлари қўмондони, генерал-майор Дмитрий Пан вазифасидан озод этилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Кўп ўтмай «Jahon.uz» сайти генерал Пан ҳибсга олинганини маълум қилди.

Иккала амалдорнинг ишдан кетгани эҳтимоли анча юқори кўринади. Негаки, «Gazeta.uz»нинг ҳукуматдаги мансабаси айни маълумотларни тасдиқлаган. Бироқ ҳибс ҳақида аниқ маълумот йўқ.

ИИВ матбуот хизмати «ўз услуби»га кўра тарқалган хабарларга изоҳ беришга шошмаяпти.

Генералнинг ҳибсга олинганига оид «Xabar.uz» сўровига Бош прокуратуранинг матбуот хизматидан олган жавобимиз шу бўлди: «... бизда бу ҳақда расмий маълумот йўқ»!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг