Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Forbes» энг сердаромад қўшиқчи аёлларни аниқлади

«Forbes» энг сердаромад қўшиқчи аёлларни аниқлади

Фото: «TJ»

2019 йилда 185 миллион доллар ишлаган америкалик хонанда Тейлор Свифт жаҳондаги энг сердаромад қўшиқчи аёлга айланди. Хонандаларнинг даромадлари бўйича рейтингни «Forbes» журнали тузди.

Свифт ўтган йили иккинчи ўринда эди. «Reputation» турнесидан тушган 226,1 млн. доллар уни бу йил яққол пешқадамга айлантирди. Умуман, «Reputation» АҚШ тарихидаги энг кўп пул келтирган гастроль сифатида расман тан олинди. Қолаверса, хонандага янги «Love» альбоми ва  «Republic Records» лейбли билан шартнома ҳам яхши даромад келтирди.

Иккинчи ўринда — 81 млн. доллар ишлаган Бейонсе. Учинчи — Рианна (62 млн. доллар).

Мусиқа саноатининг энг бой аёл хонандалари етакчи ўнталигига, шунингдек, Кэти Перри, Пинк, Ариана Гранде, Женнифер Лопес, Леди Гага, Селин Дион ҳамда Шакира кирди.

«Forbes» журнали рейтингни тузишда санъаткорларнинг 2018 йил июнидан 2019 йил июнигача бўлган даромадлари ҳақидаги маълумотлардан фойдаланган.

ТОП-10

  1. Тейлор Свифт — $185 млн.
  2. Бейонсе — $81 млн.
  3. Рианна — $62 млн.
  4. Кэти Перри — $57,5 млн.
  5. Пинк — $57 млн.
  6. Ариана Гранде — $48 млн.
  7. Женнифер Лопес — $43 млн.
  8. Леди Гага — $39,5 млн.
  9. Селин Дион — $37,5 млн.
  10. Шакира — $35 млн.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг