Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фирибгар танишларининг 298 минг АҚШ долларини «ҳазм қилиб юборди»

Фирибгар танишларининг 298 минг АҚШ долларини «ҳазм қилиб юборди»

Фото: «expert.ru»

2018 йил март ойида Самарқанд Дарвоза тор кўчасида яшовчи Х.У. уйида танишлари, Тошкент вилоятида яшовчи З.А., И.А. ва Тошкент шаҳрида яшовчи Х.А.ларга ўзини Сергели туманида жойлашган, катта миқдорда пул айланмаси бўлган корхонанинг раҳбари эканлигини айтиб, агарда улар ҳам фойда олишни хоҳласа 100 минг АҚШ долларидан ҳисса қўшишса, таъсисчи қилиб расмийлаштиришини ва ҳар ойда 20 000 АҚШ доллари миқдорида фойда олишларини айтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментидан тушган ҳужжатлар тўпламида келтирилган, дейилади ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарида.

Сўнг 2018 йилнинг март-апрель ойларида Х.У. икки нафар танишидан 100 мингдан, яна биридан 98 минг, умумий 298 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни алдов йўли билан олиб, ўзининг эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборади.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Х.У. қўлга олинган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг