Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фаст-фудлар депрессияга олиб келиши аниқланди

Фаст-фудлар депрессияга олиб келиши аниқланди

Фото: «Korrespondent.net»

Британиянинг Манчестер университети олимлари фаст-фудларни кўп истеъмол қилиш инсонда депрессия - тушкунлик юзага келиш хавфини 40 фоизга оширади, деган хулосага келди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Мутахассислар таом ва тушкунлик ўртасидаги боғлиқликни ўрганиш мақсадида 11 та тадқиқот ўтказишди. Аниқланишича, фаст-фуд ва углевод ёғлари миқдори кўп бўлган бошқа таомларни истеъмол қилувчилар 1,4 баробар кўпроқ тушкунликдан азият чекишган.

Олимларнинг фикрича, фойдали овқатлар руҳий бузилишларнинг юзага келиш эҳтимолини пасайтиради. Шунингдек, улар зарарли овқатларни истеъмол қилиш истаги тушкунликнинг сабаби эмас, балки натижаси бўлиши мумкинлигини ҳам айтмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг