Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарзандини яширган отага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фарзандини яширган отага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фото: «newsone.ua»

Вояга етмаган фарзандга нисбатан отадан кўра онанинг ҳуқуқи устувор экани маълум. Бу борада баҳсга ҳожат йўқ. Агар аёл оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган бўлса, бу энди бошқа гап.

Тошкентлик Ф. Арипов ва А. Фатхуллина ўртасидаги фарзанд ким билан яшашини отанинг ўзи «ҳал этиб қўйганди» гўё. Бироқ болани онасидан тортиб олиш масалага қонуний ечим эмас-да.

Аёл судга мурожаат қилишга мажбур бўлди. Фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой туманлараро судининг сиртдан қабул қилган қарори кўра, фарзанд онасига олиб берилиши белгиланди.

Бундай ижро ҳужжатини амалга ошириш осонмас. Шу боис Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар Яккасарой туман бўлими ходимлари аввалига отага муддат берди. Бироқ бундан наф бўлмагач, отани маъмурий жавобгарликка тортишга мажбур бўлишди. Бунданам натижа чиқмади: ота суд ҳужжати ижросига тўсқинлик қилаверди.

Охирги чора сифатида энди Ф.Ариповга нисбатан ЖКнинг 232-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатди.

Айни пайтда суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг