Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Фарғонада «Matiz»да ҳомиладор аёл ёниб кетди» — воқеага Бош прокуратура муносабат билдирди

«Фарғонада «Matiz»да ҳомиладор аёл ёниб кетди» — воқеага Бош прокуратура муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Фарғонада эркак ҳомиладор аёлини машинага солиб ёқиб юборгани ҳақида хабарлар тарқалди.

24 январ куни соат 19:55 ларда олинган хабарга кўра, Фарғона шаҳрининг Қиргули мавзеси Марғилон кўчаси «Нефтчи» стадиони олдида «Matiz» автомашинасида ёнғин содир бўлган. Текширув давомида ёнғин оқибатида автомашина ичидан аёл жинсига мансуб куйган ҳолдаги мурда аниқланган.

Бош прокуратура маълум қилишича, ҳозирда Фарғона вилояти прокуратураси раҳбарияти бошчилигида тезкор-тергов гуруҳи томонидан воқеа жойи кўздан кечирилиб, содир этилган ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Натижалари ҳақида қўшимча хабар берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг