Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада бир кунда 5 та мактабгача таълим муассасаси очилди (фото)

Фарғонада бир кунда 5 та мактабгача таълим муассасаси очилди (фото)

Фото: Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати

Жорий йилнинг 6-7 май куни Фарғона вилоятида бир кунда 5 та мактабгача таълим муассасаси очилди. Улардан биттаси Давлат хусусий шекриклик асосида қурилган, 2 таси янги давлат мактабгача таълим муассасаси бўлиб, яна 2 таси янгидан таъмирланиб фойдаланишга топширилди.

Хусусан, Учкўприк  туманидаги Тожик маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Қўқонбой қишлоғида Давлат-хусусий шерикчилик асосида «Cheerful Kinder Garden» номли нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этилди. Муассаса қуввати  120 ўринли бўлиб, вилоят ҳокимининг ташаббуси билан унда ушбу қишлоқдаги 30 нафар кам таъминланган оила фарзандларининг бепул тарбияланиши ташкил этилди. 

Учкўприк тумани Мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги Фаровон маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли Ёйилма қишлоғида жойлашган 1970 йилда қурилган 28-сонли давлат мактабгача таълим муассасаси қайта таъмирдан чиқарилди.

Марғилон шаҳар «Косибчилик» маҳалла фуқаролари йиғинида жойлашган 38-сонли мактабгача таълим муассасаси янгидан барпо этилди. Ушбу муассасага худуддаги 160 нафар 3-7 ёшли болаларни қамраб олиниб, 40 та янги иш ўринлари яратилган.

Шунингдек, Қўштепа туманидаги 36-давлат мактабгача таълим муассасаси ҳам янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди. 

Фарғона шаҳар Харбий горнизон худудида ҳам 61-сонли мактабгача таълим қуриб битказилди. Замонавий, қулай шароитларга эга бўлган ушбу муассасага ҳам ҳудуддаги 160 нафар 3-7 ёшли болалар қамраб олиниб, 40 та янги иш ўрни яратилган.

Очилиш маросимларидан сўнг 9 май хотира ва қадрлаш кунини нишонлаш мақсадида вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилар ва ҳодимлари иштирокида жойларда байрам тадбирлари уюштирилиб, уруш қатнашчилари ва ватан олдидаги хизматларини бажаришда вафот этган ходимларнинг оилалари ҳолидан хабар олинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг