Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Facebook» жарима рекордини ўрнатишга яқин

«Facebook» жарима рекордини ўрнатишга яқин

Фото: ibtimes.com

АҚШнинг Федерал савдо комиссияси (FTC) ҳамда «Facebook» компанияси вакиллари музокаралар столи атрофига ўтиришди. Муҳокамада «эски касаллик» — ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари чиқиб кетишига йўл қўйгани учун компания катта миқдордаги жаримага тортилади. Бу ҳақда «Washington Post» ўз манбаларига асосланиб хабар тарқатди.

Нашр ёзишича, томонлар ҳозирча жариманинг аниқ қийматини муҳокама қилишаётир, музокаралардан фойда чиқмаган тақдирда, савдо комиссияси ишни судга ошириши кутилмоқда.

Тахминларга кўра, жарима миқдори анча йирикка ўхшайди, ҳаттоки бу савдо комиссияси тарихидаги технологиялар компаниясига солинган энг катта жарима бўлишиям эҳтимолдан йироқ эмас. Нашр қайд этишича, бу йўсинда энг катта жаримани 2012 йили «Google» компанияси тўлаган — 22,5 миллион доллар.

Савдо комиссияси «Facebook» компаниясига қарши суриштирувни 2018 йилнинг март ойида — Дональд Трамп билан билан сайлов кампанияси пайти ҳамкорлик қилган «Cambridge Analytica» компаниясига 87 миллион нафар ижтимоий тармоқ фойдаланувчисининг шахсий маълумотлари берилгани фош этилганидан сўнг бошлаб юборилганди. Олинган бу маълумотлардан тадқиқотчилар сайловчиларнинг «сиёсий дидлари»ни ўрганиш ва уларга мос рекламаларни йўллашда фойдаланишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг