Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Европадаги иккинчи давлатда коронавирусга чалинганлар сони миллиондан ошди

Европадаги иккинчи давлатда коронавирусга чалинганлар сони миллиондан ошди

Фото: «Neoskosmos.com»

Франция коронавирус билан касалланганлар сони миллион кишидан ошган Европадаги иккинчи мамлакатга айланди. Бу ҳақда Жонс Хопкинс университети маълумотлари далолат бермоқда.

Университет ҳисоб-китобларига қараганда, мамлакатда 1 000 369 киши янги вирусни юқтириб олган. 34 075 бемор COVID-19 чақирган асоратлар натижасида ҳаётдан кўз юмган.

Франция миллиондан ортиқ аҳолисида коронавирус аниқланган дунё бўйича еттинчи, Европа Иттифоқидаги иккинчи давлатга айланди. 21 октябрь куни Испания ушбу нохуш чегарани кесиб ўтган уюшманинг биринчи давлатига айланганди. Ўша куниёқ Чехия ҳукумати коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши қатъий чораларни эълон қилди.

Охирги хабарларга кўра, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар 41,3 миллиондан ошди, улардан қарийб 1,13 миллион нафари вафот этди, 28 миллион киши тузалган. Касалланишлар энг кўп АҚШ, Ҳиндистон, Бразилия, Россия ва Аргентинада қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг