Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Европа иттифоқи смартфонларга алмаштирилувчи батареяларни қайтармоқчи

Европа иттифоқи смартфонларга алмаштирилувчи батареяларни қайтармоқчи

Фото: «Techtoday.in.ua»

Европа иттифоқида ишлаб чиқарувчиларни смартфонларни орт қопқоқ билан чиқариш (батареяларни алмаштириш учун)га қайтариш ташаббуси кўриб чилмоқда, дейилади «Astera.ru» хабарида.

Илгарилари фойдаланувчиларнинг ўзлари ҳам смартфонлари аккумуляторларини янгисига алмаштира олишарди, энди эса барча смартфонлар «қуйма» усулда тайёрлангани боис, аккумуляторни янгилаш учун сервис марказларига мурожаат қилишга тўғри келади.

Тўғри, «эски усул»га қайтиш ташаббуси ҳозирча қоғозда. Март ойида уни овозга қўйишади, қайта ишлашга жўнатишлари ёки умуман қабул қилмасликлари ҳам мумкин.

Бу ташаббус жуда жиддий ўзгаришларни кўзда тутгани боис (смартфонлар яна қалинлашади, чанг ва намликдлан ҳимояси сусаяди, қопқоқли телефонларда бу ишни бажариш жуда мураккаб ва қимматга тушади) қабул қилинмаслик эҳтимоли анча юқори.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг