Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эртага арзон «iPhone» чиқади, аммо...

Эртага арзон «iPhone» чиқади, аммо...

Фото: «Twitter.com»

«Apple» компанияси эртага, 12 сентябрь куни тақдим этадиган «бюджет» смартфони ҳаммага ҳам етмаслиги мумкин. Бу ҳақда «Bloomberg» агентлиги ўз манбаларига асосланиб ёзмоқда.

Энг арзон «айфон» тақчиллигига компаниянинг ишлаб чиқаришидаги муаммолар сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Аниқроғи, компанияга суюқ-кристалл дисплейлар етказиб берувчилар ишлаб чиқаришни барқарор йўлга қўя олишмаяпти. Шунинг учун ҳам кўплаб мамлакатларда арзон «айфон» таъминотида узилишлар бўлиб, у ҳаммабоп эмас, кўпроқ дефицит телефон мақомини олиши мумкин.

Гарчи арзон «айфон» тақдимоти эртага тайин қилинган бўлса-да, ҳеч бир инсайдер унинг номи нима бўлишини билмайди: «iPhone 9», «iPhone Xc» ёки бошқачами — номаълум.

Яқинда «Apple» сайтида янги смартфоннинг сурати пайдо бўлди. У беш хил — тилларанг, қора, кўк, қизил ва тўқ сариқ рангда чиқарилади. Қурилманинг нархи 800 евродан ошмаслиги белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг