Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрдўғон Суриядан қўшинларни олиб чиқиш шартини айтди

Эрдўғон Суриядан қўшинларни олиб чиқиш шартини айтди

Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

Фото: REUTERS

Сурия ҳудудидан ҳарбийларнинг олиб чиқиб кетилишига фақатгина Сурия халқининг талаби асос бўлиши мумкин. Бу ҳақда у бугун, 7 декабр куни маълум қилган.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Истанбулда қилган нутқида қайд этишича, Сурия халқи «раҳмат, энди кетишингиз мумкин» демагунча, унинг мамлакати Суриядаги «Тинчлик манбаи» махсус операциясини тўхтатмоқчи эмас.

REGNUM ахборот агентлиги хабар беришича, Туркия ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Ҳами Аксойнинг сўзларига кўра, Москва ва Вашингтон Анқара билан келишув бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда «Тинчлик манбаи» ҳарбий операцияси давом этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг