Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрдўғон сайловда ғалаба қозонганини эълон қилди

Эрдўғон сайловда ғалаба қозонганини эълон қилди

Фото:«La Libre.be»

Туркиянинг амалдаги президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Истанбулда ўз тарафдорлари олдида қилган чиқиши чоғида 24 июнь куни бўлиб ўтган президентлик сайловида ғалаба қозонганини маълум қилди. Бу ҳақда «Le monde» нашри хабар қилмоқда.

«Норасмий натижалар маълум ва улар халқнинг менга ишонч билдирганини кўрсатмоқда», — дея маълум қилган Эрдўғон.

Ҳозиргача олинган маълумотларга кўра, Эрдўғон 53 фоизга яқин овоз тўплаб ғолибликни қўлга киритмоқда. Унинг асосий рақиби, мухолифатдаги Халқ республикачилар партияси Муҳаррам Инже 30 фоизга яқин овоз тўплаган.

Шунингдек, мухолифат партияси сайловлар жараёнида қонун бузилиши ҳолатлари юз беганини иддао қилмоқда. Партия вакиллари мазкур натижалар сохта эканини ва сайлов участкаларидаги партия кузатувчиларининг юборган маълумотларига кўра, Эрдўғон 50 фоиздан кам овоз тўплагани ва иккинчи турни ўтказиш зарурлигини айтишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 24 июнь куни бўлиб ўтган сайловларда рўйхатга олинган 56 миллион сайловчининг 90 фоизи қатнашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг