Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Электр тармоқлари бўйича хизмат кўрсатиш тизими анча осонлаштирилди

Электр тармоқлари бўйича хизмат кўрсатиш тизими анча осонлаштирилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги қарори билан юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.

Мазкур регламент билан юридик ва жисмонй шахсларни электр тармоқларига улаш учун рухсат бериш муддатлари ва тақдим этиладиган ҳужжатлар сони қисқартирилди, давлат хизматини кўрсатиш жараёнида иштирок этадиган субъектлар ўртасида ўзаро алоқаларни фақат электрон шаклда ахоборот алмашинуви орқали амалга ошириш йўлга қўйилди.

Жумладан, юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш бўйича давлат хизматининг муддати 16 иш кунидан 5 иш кунига қисқартирилди.

Шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар сони 17 тадан 8 тага камайтирилди.

Қуввати 20 кВтдан (аввал 10 кВт) кам бўлган электр энергияси истеъмолчилари учун электр таъминоти лойиҳасини ишлаб чиқиш ва келишиш талаб этилмайди.

Қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича шартномаларни истеъмолчининг ҳоҳишига кўра ҳудудий электр тармоқлари корхонаси ёки бошқа қурилиш-монтаж ташкилотлари билан тузиш имконияти яратилди.

Бундан ташқари, мурожаат этувчилар юридик ва жисмоний шахсларни электр тармоқларига улаш юзасидан туман (шаҳар) давлат хизмати марказларига ўзи келган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиши мумкин.

Юқоридаги регламент орқали электр энергиясини ҳисобга олиш тизимини пломбалаш тартиби белгилаб берилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг