Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Элдор Шомуродов навбатдаги голини киритди. У тўпурарлар рўйхатида нечанчи ўринда?

Элдор Шомуродов навбатдаги голини киритди. У тўпурарлар рўйхатида нечанчи ўринда?

Фото: Uff.uz

Россия чемпионатида мавсумнинг тўртинчи тури ўтиб бормоқда. Кеча «Ростов» сафарда «Урал»га қарши майдонга тушди ва 2:2 ҳисобида дуранг қайд этди. Голлардан бирини эса Элдор Шомуродов киритди.

Ҳужумчининг мавсумдаги голлари сони учтага етди. Шу билан биргаликда битта голли узатмани ҳам амалга оширган Элдор айни вақтда Россия чемпионати тўпурарлари рўйхатида иккинчи ўринда бормоқда.

Биринчи ўринда 4 та гол киритиб, 1 та голли узатмани амалга оширган «Криля Советов» ҳужумчиси Александр Соболев бормоқда. Унинг битта голи пеналтидан урилган.

Учинчи ўрин эса учта гол уриб, иккита голли узатма муаллифи бўлган «Зенит» футболчиси Артем Дзюбага тегишли. Аммо Дзюба голларидан бирини пеналтидан киритгани боис Элдордан пастда жойлашган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг