Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Элдор Шомуродов: «Камтарлигим баъзида панд беради»

Элдор Шомуродов: «Камтарлигим баъзида панд беради»

Фото: «Google.com»

«Ростов» ҳужумчиси Элдор Шомуродов «Россия 24» канали учун берган интервьюсида шахсий ҳислатлари ҳақида саволга жавоб берди.

— Тўпурар ҳужумчилар одатда манманроқ бўлади. Масалан, Дзюба, Кержаков ва Аршавинлар шунақа, улар ўз ҳудудларини дарҳол белгилаб олишади. Нима учун сиз бунчалик камтарсиз?
— Бу табиатимдан бўлса керак. Манманлик ҳам баъзан керак. Камтарлигим панд бериб қўйган вақтлар ҳам бўлган. Аммо нима қилай, ҳамманинг ҳам ўзига яраша табиати бор.

— Элдор Шомуродов нималар ҳақида ўйламоқда? Мақсадингиз нима?
— Кўп интервьюларда айтганимдек Европада ўйнаш ниятим бор. Кўпчилик қишда кетишим мумкинлигини айтмоқда. Аммо ҳозир «Ростов»да ҳамма ишларим жойида. Кучли бешликда ўйнаш ниятим бор, аммо буни клуб раҳбарияти билан муҳокама қиламиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг