Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Экзит полл: Тўқаев етакчи, мухолиф ҳам яхшигина овоз олди

Экзит полл: Тўқаев етакчи, мухолиф ҳам яхшигина овоз олди

Фото: «Zakon.kz»

Қозоғистон ОАВларида президентлик сайловлари дастлабки экзит-поли пайдо бўлди.

Натижалар Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг ғалабасини кўрсатмоқда. У 70,3 фоиз овоз олган. Мухолиф Амиржан Косановда 15,39 фоиз овоз бўлди. Қолганларнинг натижалари 5 фоиз ва ундан пастдир.

Эслатиб ўтамиз, мамлакат раҳбари Қосим Жўмарт Тўқаев 9 апрель куни 9 июнь санасида сайловлар бўлиб ўтишини белгилаган эди.

Сайловларда етти нафар номзод: «Нур отан» партиясидан Тўқаев, «Ули дала қирандари» уюшмасидан Садибек Тугел, Касаба уюшмаларидан Амангелди Таспихов, «Ак жол» партиясидан Дания Еспаева, Коммунистлар партиясидан Жамбил Ахматбеков, ва «Улт тағдири» ҳаракатидан Амиржан Косанов қатнашди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг