Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Эксперт: одамларни очликдан кўра семизлик қийнаяпти (видео)

Ҳозирги кунда кўпчилик тўғри овқатланиш қоидалари тўғрисида гапирадиган бўлиб қолди. Илгари озиш учун спортзалга қатна, соғлом бўлиш учун фитнесга бор дейишарди. Бугун эса тўғри овқатланишни ўрганиш тавсия этиляпти.

Эҳтимол, соғлиғингиз ва кўринишингиз билан боғлиқ муаммолар юзага келаётгандир. Ёки дўстларингиз орасида семирганингиздан ёшингиз катта кўриниб, ажралиб қолаётганингиз ёқмаётгандир. Балки, бугун эрталаб кўзгуга қараганда анча-мунча тўлишиб қолганингизни пайқагандирсиз. Ҳар куни минглаб кишилар шу ва бошқа сабабларга кўра тўғри овқатланишга қарор қилишади.

Озишга бўлган мотивацияни ошириш, шу билан бирга, билимингизни сал бўлса-да бойитиш мақсадида эътиборингизга бир қанча анячли факт ва далилларни тақдим этамиз.

Олимларнинг фикрича, одамнинг жисмоний саломатлиги 50 фоиз турмуш тарзига, жумладан, унинг қандай овқатланишига боғлиқ. 20 фоиз ирсият ва атроф-муҳит, атиги 10 фоизи эса тиббий таъминотга бориб тақаларкан.

Ҳозирги замонда одамлар очликдан кўра семизликдан кўпроқ қийналишади.

АҚШ соғлиқ сақлаш бюджетининг қарийб 20 фоизи семизлик билан боғлиқ касалликларни даволашга сарфланади. Тушунарли бўлиши учун рақамда келтирамиз: бу қарийб 200 миллиард доллар дегани.

Диабетнинг 44 фоизи, юрак ишемик касалликларнинг 23 фоизи, саратон айрим турларининг 7–41 фоизи фақатгина семизлик ва ортиқча вазн билан боғлиқ.

Буни қарангки, Янги Зеландияда семизликдан қийналаётган одамга истиқомат учун гувоҳнома беришдан бош тортишлари мумкин экан.

Ҳозирги замон тиббиёти семизликни касаллик деб тан олиши учун бир неча ўн йиллар керак бўлди. Ваҳоланки, қадимги Юнонистонда семизликка саломатликнинг жиддий бузилиши сифатида қарашган.

Агар сиз тўғри овқатланиш — ҳаддан ташқари қимматга тушади, деб ҳисобласангиз, адашасиз. Саломатлигингизда муаммо келиб чиқса, кетадиган маблағ олдида бу сариқ чақага ҳам арзимайди.

Статистикага кўра, тўладан келган ҳайдовчиларнинг ЙТҲда ҳалок бўлиш эҳтимоли озғинларига қараганда 78 фоиз га кўпроқни ташкил этаркан.

Модомики, семизлик мана шу тезликда ўсишни давом эттирса, 2030 йилга келиб сайёрамиз аҳолисининг қарийб 51 фоизи ортиқча вазндан қийналади.

Шунга қарамай, сиз семизликни ҳалокатли муаммо деб ҳисобламаётган бўлсангиз, қуйидаги рақамларга эътибор беринг. Семизлик ўлим сабаблари рейтингида 5-ўринда туради. Ҳар йили камида 2,8 миллион киши семизлик ёки ортиқча вазн туфайли ҳаётдан кўз юмади.

  • Озиш учун кунига неча марта овқатланиш керак?
  • Қайси маҳсулотни хоҳлаганча истеъмол қилиш мумкин?
  • Қайси маҳсулотлар озишга ёрдам беради?
  • Картошка озишга халақит қиладими?
  • Зарарли ширинликлар ўрнига нима ейиш мумкин?
  • Спорт билан шуғулланмасдан озса бўладими?
  • Кечки соат 6 дан кейин овқатланиш мумкинми?
  • Ёғсизлантирилган маҳсулотлар фойдалими?
  • Тунги иштаҳани — нафсни қандай тийса бўлади?
  • Ширинликка ўчликни тўхтатиш мумкинми?
  • Нима учун озаётганда вазн бирданига камаймай қўяди?
  • Кундузги соат 12 гача хоҳлаган нарсани ейиш мумкин дейишади. Шу тўғрими?
  • Кунига неча литр сув ичиш керак? Меъёр қандай ҳисобланади?
  • Очлик ёрдамида озиш мумкинми?
  • Тунига қоматга зарар етказмайдиган нима еса бўлади?
  • Озишни хоҳлаётган кишиларга гўшт ейиш зарарми?

«Xabar.uz» сайти соғлом овқатланиш бўйича эксперт Мавжуда Зоҳидова билан махсус видео савол-жавоб тайёрлади ва уни эътиборингизга ҳавола этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг