Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаевга яна «қўшиб берилди»

ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаевга яна «қўшиб берилди»

ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев

ДХХ собиқ раисига тайинланган жазога яна бир йил, унинг собиқ биринчи ўринбосарига эса 3 йил қўшилди.

Бугун собиқ бош прокурор Отабек Муродовга нисбатан суд ҳукми эълон қилинганидан хабарингиз бор. 

Хабарда ДХХ собиқ раиси И.Абдуллаев ва унинг ўринбосари Ж.Игамовларга нисбатан ҳам жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етгани ва суд ҳукми эълон қилингани айтилади.

Суд мажлиси якунига кўра, «Абдуллаев иши» фигурантларига нисбатан аввал тайинланган жазоларга сезиларли даражада муддат қўшилгани англашилади. Негаки, Ҳарбий суднинг 2019 йил 27 сентябрь куниги ҳукми билан ДХХ собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев 18 йил муддатга, унинг собиқ биринчи ўринбосари Жаҳонгир Игамов 16 йил муддатга озодликдан маҳрум этилганди.

Демак, бугун якунланган суд якунига кўра, И.Абдуллаев нисбатан аввал тайинланган жазога яна бир йил, Ж.Игамовга эса 3 йил қўшилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг