Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ДХХ раиси Покистонга ташриф буюрди

ДХХ раиси Покистонга ташриф буюрди

Фото: Халқаро пресс клуб

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов Покистонга ташриф буюрди. У Равалпинди шаҳрида мезбон давлат қуруқликдаги қўшинлар штаби (COAS) бошлиғи, генерал Қамар Жавод Бажва билан музокаралар ўтказган. Бу ҳақда «Thenews.com.pk» нашрига асосланиб  «Халқ сўзи» нашри берди.

Мулоқотда икки мамлакат ўртасида мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик, минтақавий хавфсизлик соҳасидаги умумий ҳолатга урғу берилган.

Ҳар икки томон ҳам ўзаро ҳарбий алоқалар, соҳада кадрлар тайёрлаш ва терроризмга қарши кураш соҳасидаги ҳамкорликни янада кучайтиришга келишилган.

ДХХ раиси Покистон армиясига профессионаллиги ва минтақавий барқарорликни таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорчилик билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг