Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунёнинг энг қиммат компанияси ўзгарди

Дунёнинг энг қиммат компанияси ўзгарди

Фото: «iPhones.ru»

«Microsoft» компанияси бозор қиймати бўйича «Apple»ни ортда қолдирди ва АҚШнинг энг қиммат компаниясига айланди. Бу ҳақда «BusinessToday» хабар берди.

Экспертлар «Microsoft»ни 753,3 млрд. долларга, «Apple»ни 746,8 млрд. долларга баҳолашди.

Американинг энг қиммат компаниялари орасида «Amazon» (736,8 млрд. доллар) учинчи ўринда. «Alphabet» («Google») эса 725,5 млрд. долларга баҳоланди.

Эслатиб ўтамиз, «Apple» 2010 йили қимматлиги бўйича «Microsoft»ни ортда қолдирганди. 2018 йилнинг августида эса нархи 1 трлн. доллардан юқори турувчи жаҳондаги илк компанияга айланди.

«Apple»нинг арзонлашишига «iPhone» смартфонлари савдоси бароридан келмаётгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг