Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунёдаги энг қиммат сурат қалбаки бўлиши мумкин

Дунёдаги энг қиммат сурат қалбаки бўлиши мумкин

Фото: «AP»

Дунёдаги энг қиммат сурат қалбаки бўлиши мумкин. Бу ҳақда «New York Post» хабар берди.

Леонардо да Винчи мўйқаламига мансуб, 450 миллион долларга сотилган «Дунёни қутқарувчи» асари дубликат бўлиши мумкин — санъатшунос Бен Льюис шундай фикрда. Агар бу асл сурат эмас, дубликатлиги исботини топса унинг нархи бор-йўғи 1 400 доллар бўлади, холос.

Льюиснинг таъкидлашича, Лондондаги Миллий галерея қатор экспертлар суратнинг асллигини шубҳа остига олгани ҳақидаги ахборотни махфий тутган ҳолда аукцион қатнашчиларини алдаган.

Эслатиб ўтамиз, Уйғониш даврининг атоқли рассоми Леонардо да Винчининг «Дунёни қутқарувчи» асари 2017 йили Нью-Йоркдаги аукционда сотилган эди. Унинг бунчалик қимматлашувига кимошди савдоси арафасида уюштирилган пиар сабаб бўлган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг