Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дунёдаги энг бой инсонлардан бири — Дэвид Кох вафот этди

Дунёдаги энг бой инсонлардан бири — Дэвид Кох вафот этди

Фото: «Getty Images»

АҚШда дунёдаги энг бой инсонлардан бири Дэвид Кох 79 ёшида вафот этди. Бу ҳақда NBC бизнесменнинг акасига асосланиб хабар берди.

«Юракда оғир дард билан укам Дэвид вафот этганини айтмоқчиман», — деди Чарльз Кох.

Дэвид Кох «Koch Industries» компанияси раҳбарларидан бири бўлган. Компания савдо, инвестициялар, нефтни қайта ишлаш, кимё саноати, сунъий толалар ва пластмассалар ишлаб чиқариш билан шуғулланган.

Кохлар оиласи 2018 йили дунёдаги энг бой оилалар рейтингида учинчи ўринга кўтарилган. Чарльз (1935 йилда туғилган) ва Дэвид (1940 йилда туғилган) — «Koch Industries» асосчиси Фред Кохнинг ўғиллари. Уларнинг бойлиги бир йилда 125 миллиард долларгача ошган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг