Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Дунё бўйича энг кўп мигрант қаерда яшаши ҳисоблаб чиқилди

Дунё бўйича энг кўп мигрант қаерда яшаши ҳисоблаб чиқилди

Фото: «РИА Новости»

БМТ ва Жаҳон банки маълумотига кўра, мигрантлар сони бўйича АҚШ дунёда биринчи ўринда туради: у ерда қарийб 50 миллион киши истиқомат қилади. Иккинчи ўринни Саудия Арабистони эгаллаган — 37 миллион киши. Германия билан Россия учинчи ўринда: тахминан 12 миллион мигрант. Ундан кейин Буюк Британия ва БАА — 8 миллиондан зиёд, Франция ва Канада — 8 миллиондан камроқ мигрант яшамоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берган.

Бироқ бу кўрсаткичга қараб мигрантларнинг кам ёки кўплигини баҳолаш қийин. Шу боис у мамлакат аҳолиси сони билан таққосланади. Бу борада Яқин Шарқ мамлакатлари етакчилик қилмоқда: БАА — умумий аҳолисининг 88 фоизидан кўпини мигрантлар ташкил этади, Қувайт — 75 фоиз, Қатар — 65 фоиз, Баҳрайн — 48 фоиз, Уммон — 45 фоиз, Саудия Арабистони — 37 фоиз. Таққослаш учун: Швейцария — 30 фоиз, АҚШ ва Германия 15 фоиз, Буюк Британия ва Франция — 12 фоиз, Россия — 8 фоиз.

Европа мамлакатлари орасида Скандинавия мамлакатларида мигрантлар кўпчиликни ташкил этади: Швеция — 17 фоиз, Норвегия — 15 фоиз, Исландия — 13 фоиз, Финляндия — 7 фоиз. Бу борада Европада, айниқса, митти давлатлар ажралиб қолган: у ерда аҳолининг ярмини мигрантлар ташкил этади: Лихтенштейн — 65 фоиз, Монако — 55 фоиз, Андорра — 53 фоиз, Люксембург — 45 фоиз. Олис давлатларда ҳам мигрантларни кам деб бўлмайди: Канада — 21 фоиз, Австралия — 29 фоиз, Гонконг — 39 фоиз, Исроил — 24 фоиз, Янги Зеландия — 23 фоиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг