Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ДТМ абитуриентлар эътирозига жавоб қайтарди

ДТМ абитуриентлар эътирозига жавоб қайтарди

Ижтимоий тармоқларда тест синовлари натижаларини ҳисоблашда айрим хатоликлар учраётгани ва бунинг асосий сабаби этиб Давлат тест маркази томонидан сотиб олинган махсус қурилманинг хатоликлар билан ишлаётгани таъкидланмоқда, дейилади ДТМ хабарида.

Бунинг исботи сифатида, абитуриентларнинг шахсий кабинетларида жойлаштирилган жавоблар варақасидаги абитуриент томонидан белгиланмаган жавобни «тўғри жавоб» деб қабул қилинганлиги келтирилган.

Давлат тест маркази ушбу ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қилади:

  • АҚШнинг SCANTRON корпорацияси томонидан ишлаб чиқарилган ва Давлат тест марказида ўрнатилган юқори тезликда ишловчи iNSIGHT™ 150 маркали оптик сканер тўлиқ соз ҳолатда ва хатоликларсиз ишламоқда.
  • Ўрнатилган тартибга кўра тест топшириғида техник хато мавжуд бўлганда, абитуриент томонидан шу саволнинг муқобил жавоблардан қайси бирини танлашидан қатъи назар, абитуриент манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида шу савол тўғри деб ҳисобланади ва унга тегишли балл берилади.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг