Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Доллар, евро ёки рубль? 2020 йил давомида қайси валюталар курси энг кўп ошди (инфографика)

Доллар, евро ёки рубль? 2020 йил давомида қайси валюталар курси энг кўп ошди (инфографика)

Инфографика: «Xabar.uz»

Марказий банк 8 декабрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилагани хабарини бергандик.

Унга кўра:

  • АҚШ долларининг расмий курси 10 443,07 сўмни (+15,69),
  • Евро курси 12 657,00 сўмни, (+128,50)
  • Россия рубли 141,05 сўмни (+3,57) ташкил этди.

Яъни 2020 йилнинг сўнгги ойи дастлабки ҳафтасида юқоридаги валюталарнинг барчаси қимматлади.

2020 йилнинг 12 ойида давомида (январдан декабргача), ойма-ой солиштирилганда (дастлабки ҳафталар): валюталар курсларидаги ўзгаришлар:

АҚШ доллари

Америка валютаси апрелдан бери тўхтовсиз ошяпти: қиймати 2020 йил давомида, 8 январдан (1 АҚШ доллари — 9 507,89 сўм) 8 декабргача (10 443,07 сўм) 9,83 фоизга қимматлашди.

Евро

Европа иттифоқи валютаси курси 2020 йил давомида доллар каби мунтазам ошмагани билан, катта сакрашлар ҳисобига жуда илгарилаб кетди:

8 январда 1 евро — 10 608,90 сўм эди, 8 декабрда — 12 657,00 сўм, йил давомида 19,3 фоизга қимматлаган!

Россия рубли    

2020 йилда рус валютасининг сўмга нисбатан қиймати беқарорлиги билан характерланади: саккиз ойда пасайди (ўртада май ва июндаги юқорилаш бор), 8 декабрдан рубль курси ошди: 1 рубль — 141,05 сўм. Бу мартдаги (1 рубль — 141,85 сўм) билан ўхшаш кўрсаткич, йиллик кесимда, яъни январга (153,43 сўм) нисбатан Россия рубли 8 фоизга қадрсизланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг