Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Доғистонлик Аппаз Илиев 123 ёшида вафот этди

Доғистонлик Аппаз Илиев 123 ёшида вафот этди

Фото: «Риа Новости»

Россиянинг энг ёши катта фуқароси деб тан олинган Аппаз Илиев 10 май куни 123 ёшида вафот этди.

Аппаз Илиев ҳаётлик вақтида узоқ умр кўриш сирларини айтиб кетган эди. У ҳеч қачон чекмаган ва спиртли ичимликлар истеъмол қилмаган. Шу билан бирга кимёвий дориларни ҳам имкон қадар ичмасликка ҳаракат қилар эди. У ҳар доим тўғри овқатланган: ўз томорқасида етиштирилган сабзавотлар ва сут маҳсулотларини истеъмол қилган. Мудом булоқ суви ичган.

Аппаз ота ҳар куни 11 соатдан ухлаган. Ёши 123га етгунга қадар томорқа ишлари билан банд бўлганди. Аппаз Илиев 10 май куни кома ҳолатида касалхонага келтирилган ва реанимация бўлимида вафот этди.

Аппаз ота 1896 йилда Доғистоннинг Жейрах тумани, Гули қишлоғида таваллуд топган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг