Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дистилланган сувни ичса бўладими?

Дистилланган сувни ичса бўладими?

Фото: «Getty Images»

Дистилланган сув хавфли деган чўпчакка кўпчилик ишонади. Лекин аксарияти унинг оддий водопровод сувидан фарқини айтиб беролмайди. Хўш, дистилланган сувни ичиш чиндан ҳам зарарлими? У қандай оқибатларга олиб келади? Бу ҳақда «T-online» ёзмоқда.

Дистилланган сув таркибида минераллар ҳам, микроэлементлар ҳам йўқ. Бу қўшимчаларсиз тоза H2O: у қайнатиш йўли билан конденсация буғидан ҳосил қилинади.

Узоқ вақт ичилганда зарар

Кўпчиликнинг фикрича, дистилланган сув детоксияловчи ва тикловчи таъсирга эга. Бу нотўғри. Тана сув таркибига кирувчи минерал ва микроэлементларга эҳтиёж сезади.

Шу боис ўз-ўзидан навбатдаги савол келиб чиқади: дистилланган сувни ичиш зарарми? Узоқ вақтгача шундай ҳисоблаб келинган. Ҳатто минерал тузлардан тозаланган сув истеъмоли ўлимга олиб келади, деган тахминлар ҳам илгари сурилган.

Унга кўра, тана ҳужайралари дистилланган сув билан алоқага киришиши оқибатида ёрилиб кетади. Негаки мазкур вазиятда улар микроэлементлар танқислигини мувозанатга солишга ҳамда ҳаддан ташқари кўп суюқлик шимишга уринади.

Бироқ бу назария, холос. Амалиётда тана ҳужайралари бевосита озиқ-овқат билан камдан-кам ҳоллардагина алоқага киришади. Ҳазм қилиш жараёнида дистилланган сув бошқа суюқликлар билан аралашиб, танқислик ўрнини қоплайди. Фақат шундан сўнггина ҳужайралар билан алоқага киришади.

Шундай экан, қандайдир муаммо келиб чиқишидан хавотирланмаслик керак. Мабодо бир қултум дистилланган сувни ичиб юборсангиз, «Тез ёрдам» чақиришга шошилманг.

Соғлиққа зарар ҳаёт учун хавфли дегани эмас

Гарчи қўшимчаси йўқ сувни ичиш ҳаёт учун хатарли бўлмаса-да, қанчадир даражада соғлиққа зарар етказиши мумкин. Танамиз минерал моддаларсиз узоқ вақт яшолмайди. Шу боис узоқ муддат дистилланган сув ичишдан сақланиш керак. Акс ҳолда танадаги алмашинув жараёнлари издан чиқиши ва жиддий хасталиклар юзага келиши ҳеч гап эмас.

Дистилланган сув қаерда ишлатилади?

Дистилланган сув барча дорихона ва супермаркетларда сотилади. Энг аввало, тоза H2O маиший ҳаётда ишлатилади: уни ҳавони намлантирувчи қурилмаларга, автомобилларнинг ойна ювгичларига ёки, масалан, буғли дазмолларга қуйишади. Бундан ташқари, дистилланган сув саноатда катта аҳамиятга эга. Чунки у кўпгина маҳсулотларни ишлаб чиқаришда фаол ишлатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг