Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Давлат хизматларидаги бўш ўринларини энди «OLX.uz»да топиш мумкин

Давлат хизматларидаги бўш ўринларини энди «OLX.uz»да топиш мумкин

«OLX.uz» онлайн-сервиси Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликни бошлайди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га вазирлик матбуот хизмати хабар берди. Ўзбекистоннинг давлат муассасаларидаги бўш ўринлари энди «Иш» бўлимида чоп этилади. 

«Айни пайтда Вазирлик платформасида мамлакат бўйлаб 25 000 дан ортиқ бўш ўринлар эълон қилинган. «OLX.uz» Ўзбекистонда энг кўп ташриф буюриладиган сервислардан бири бўлганлиги туфайли, мутахассисларни самарали излаб топиш ва республика аҳоли бандлигини ошириш мақсадида ҳамкорлик ҳақида қарор қабул қилинди», - деб изоҳ берди Эркин Мухитдинов, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари.

Бугун OLX.uz саҳифасида 11 000га яқин иш таклиф қилиш борасидаги эълонлар жойлаштирилди. Фақат апрель ойида 4000 дан ортиқ бўш ўринлар сервис ёрдамида ёпилди. Ҳар ой «Иш» бўлимига 300 мингдан ортиқ ўзбекистонлик фойдаланувчилар ташриф буюришади. 

«Сервисдаги ҳар бир эълон ўртача 55 та жавоб олади. Умид қиламизки, OLX да исталган шаҳарнинг яшовчиси иш топа олади. Бўш ўринларни топилишини максимал даражада осон қилиш учун биз барча ишларни амалга оширмоқдамиз: эълоннни исталган қурилма орқали жойлаштириш мумкин: смартфондан, планшет ёки компьютердан» - таъкидлади OLX.uz Бош директори Дониёрбек Турғунов.

Маълумот учун, «OLX» — Ўзбекистондаги етакчи эълонлар сервисидир. Майдонча базасида 400 000 дан ортиқ эълонлар мавжуд. Ҳар ой OLX га 2 млн дан ортиқ одамлар ташриф буюришади. Сервисга исталган қурилмадан кириш мумкин, шунингдек iOS ва Android учун мобил иловани юклаб олиш орқали ҳам.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг