Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Қора совуқ» давом этадими? «Ўзгидромет» маълумоти

«Қора совуқ» давом этадими? «Ўзгидромет» маълумоти

Фото: Xabar.uz

1 декабрдан Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали Урал ҳудудлари устида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келди.

Кейинги кунларда совуқ ҳавонинг кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади.

Бугун Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Республиканинг энг жанубий қисмининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 0-5 даража илиқ, шимолда 2-5 даража совуқ атрофида бўлади.

Совуқ антициклон таъсири дам олиш кунлари ҳам сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечалари 2-7 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ, шимолда кечалари 10-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15-17 даража совуқгача, кундуз кунлари 2-7 даража совуқ атрофида бўлади.

Республиканинг барча ҳудудларида кучсиз шамол билан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг