Дам олиш куни Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди
Республика Гидрометеорология маркази 8 сентябрь куни Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 12-14, кундузи 24-26 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 15-20, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 10-15 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 13-18, кундузи 28 -33 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12-17, кундузи 23-28 даража иссиқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter