Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чилонзордаги мудҳиш авария видеоси тарқалди

Чилонзордаги мудҳиш авария видеоси тарқалди

Кеча ярим тунда Тошкент шаҳри, Чилонзор туманидаги Арнасой кўчаси «Мясной - Ларек» дўкони қаршисида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар беришича, 2020 йил 6 февраль куни соат 00:35 да тушган хабарга кўра, шу куни соат 00:00ларда Чилонзор тумани, Арнасой кўчаси «Мясной – Ларек» дўкони қаршисида Шайхонтоҳур туманида яшаган Д.А. ўзига тегишли бўлган «Матиз» русумли автомобилни бошқараётиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан орқага қайрилиб олаётган вақтида, Учтепа туманида яшовчи Ж.М бошқарувидаги «Спарк» русумли транспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.

Натижада, «Матиз» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Д.А. олган тан жароҳатлари натижасида воқеа жойида вафот этган.

«Матиз» русумли транспорт воситасида бўлган йўловчи А.М. ҳамда «Спарк» русумли автомобиль йўловчилари А.А. ва А.Х.лар олган тан жароҳатлари сабабли касалхонага ётқизилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг