Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Чилонзордаги кафени қасддан ёқиб юборган шахс ушланди

Чилонзордаги кафени қасддан ёқиб юборган шахс ушланди

Фото: ИИВ

Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Қизил Шарқ мавзеси 9А-уй Гулистон кўчасида жойлашган «Шовотландия» кафесининг ёқиб юборилиши оқибатида беш нафар фуқаро ҳалок бўлгани хабар қилинди.

Дастлабки тезкор-тергов ҳаракатлари, мазкур ёнғин ҳодисаси бегона шахс томонидан қасддан амалга оширилганлиги ҳақидаги далилларни юзага чиқариб, дарҳол ушбу ҳолат ИИВ раҳбарияти томонидан назоратга олинган.

Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида аниқланишича, бинога қасддан ёнғин етказган шахс жорий йилнинг 27 февраль куни соат 03:30ларда «Матиз» русумли автомашинада манзилга келиб, бино деворларига ўзи билан олиб келган шиша идишдаги суюқликни сепиб, сўнг яна бир идишдаги суюқликни бино ичкарисига отган ва аланга чиқишини кузатиб, ёнғин содир бўлганидан сўнг воқеа жойини яширинча тарк этган.

Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми «б, в» бандлари (мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу жиноят муқаддам ЖКнинг 164-моддаси 4-қисми, 168-моддаси, 3-қисми, 127-моддаси, 3-қисми билан судланган Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида яшовчи С.Ф. томонидан содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг