Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Чилонзорда еттита машина иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди (видео)

Чилонзорда еттита машина иштирокида йирик ЙТҲ содир бўлди (видео)

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Кеча, 25 июнь куни соат тахминан 12.00да Тошкент шаҳри, Чилонзор туманида йирик йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.

«Howo» русумидаги юк машинасининг 32 ёшли ҳайдовчиси Талгат Т. «Бунёдкор» кўчаси бўйлаб ҳаракатланаётиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган ва 6 та автомобил: «Матиз»  (33 ёшли Эркинжон Р. бошқарувидаги), «Кобалт» (26 ёшли Аҳлиёр Э.), «Ласетти» (61 ёшли Абдуманнаб А.), «Спарк» (35 ёшли Жаҳонгир Т.), «Матиз» (29 ёшли Шерзод А.), «Матиз»  (23 ёшли Шамсиддин А.) билан тўқнашув содир этган. Ҳодиса оқибатида ҳайдовчилар жароҳатланмаган.

Йўл бўйида кетаётган 21 ёшли Санобар Т. автомобилларнинг биридан учиб кетган бутловчи қисм зарбидан жароҳат олган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган.

Воқеанинг дастлабки сабаби: юк машинаси ҳайдовчиси бошқарув вақтида ухлаб қолган. ЙТҲнинг аниқ тафсилотлари ва етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг