Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухородаги спорт мактабларига 3,6 миллиард сўмлик жиҳозлар топширилди

Бухородаги спорт мактабларига 3,6 миллиард сўмлик жиҳозлар топширилди

Фото:«Xabar.uz»

Бухородаги «Семурғ» спорт мажмуасида 2020 йилда Токиода ўтказиладиган олимпиадага спортчиларни муносиб тайёрлаш мақсадида вилоятдаги барча спорт мактабларига Президент совғаси - 3,6 миллиард сўмлик 310 турдаги спорт жиҳозлари топширилди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси Бухоро вилоят ҳудудий бўлинмаси директори Ўткир Нажмиддинов маълум қилди.

Билдирилишича, ўтган 2018 йилда бухоролик спортчилар томонидан жаҳон чемпионатларида 14 та, Осиёда чемпионатларида 32 та, халқаро турнирларда 24 та, республика чемпионати ва биринчиликларида эса 863 та медаллар қўлга киритилган.

Ўтган йилда спорт соҳасини ривожлантириш йўлида муҳим қадамлар қўйилди. Бухорода спортни ривожлантириш учун Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси томонидан 40 миллиард сўмлик маблағлар ажратилиб, катта қурилиш-реконстуруция ишлари амалга оширилган.

Бундан бир неча ой олдин Бухоро ёшлар марказида Буэнос-Айрес шаҳрида бўлиб ўтган учинчи ёшлар олимпиадаси ва Жакарта шаҳрида ўтказилган 18-параосиё ўйинлари ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросимида Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев жорий йилда Бухорода қиймати 140 миллиард сўмлик ёпиқ спорт монежи ҳам барпо этилишини айтиб ўтган эди. Айни пайтда Бухорода катта ёпиқ спорт монежи барпо этиш ишлари бошлаб юборилган.

2020 йилда Токиода ўтказиладиган ёзги олимпияда беллашувларига пухта тайёргарлик шу мажмуадан бошланади.

Лайло Ҳайитова

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг